"Бу ерда масала мутлақо пулда эмас" Фарҳод Маҳмудов “Барон 2” бадиий фильмининг муваффақияти ҳақида гапирди (видео)

МАДАНИЯТ 17.08.2022, 21:14
"Бу ерда масала мутлақо пулда эмас"              Фарҳод Маҳмудов “Барон 2” бадиий фильмининг муваффақияти ҳақида гапирди (видео)

Жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон ва Россия киноижодкорларининг халқаро терроризмга қарши кураш мавзусига бағишланган биринчи лойиҳаси “Барон–2: Соғинч” фильмининг махсус (ёпиқ) премьераси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Дастлаб, "Юлдуз" кинотеатрида соат 15:00 да ОАВ учун матбуот анжумани ҳамда 16:00 да фильмнинг махсус премьераси ўтказилади.

Ёпиқ премьерага оз фурсат қолган айни вақтда Россияда хизмат кўрсатган артист бадиий фильмнинг муваффақияти ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу роль ўз вақтида эди. Албатта, бу бутунлай бошқача. Чунки у халқ учун ўзига хосга айланди ва мен унинг етакчисиман. Тасаввур қиляпсизми? Албатта, бу ерда энди пул керак эмас. Бу ерда масала мутлақо пулда эмас. Ҳозир мендан такси ҳам пул олмаяпти. Йўқ, ака олмайман деган сўзларни эшитяпман. Ҳаттоки сомсани бепул еяпман. Шундай ҳам бўлди. Улар эвазига шунчаки бирга суратга тушишни сўрашяпти ҳолос",-дейди Фарҳод Маҳмудов ҳаяжон ва хурсандчилик ичида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм Инферно (Россия) ва Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан суратга олинди. Режиссёр Рустам Саъдиев. Фильмда бош ролларни Фарҳод Маҳмудов, Каан Урганжиўғли, Игор Лифанов, Виктор Вержбитский, Виктория Толстоганова ижро этган.

Картина реал воқеаларга асосланган. Унда иккала давлатнинг махсус хизмати ходимларининг террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги амалга оширган ишлари кўрсатилган.

Съёмка жараёнлари Ўзбекистонда, шунингдек Туркия, Миср, Швейцария, Сурия ва Россия каби давлатларида бўлиб ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1