АсосийJinoyat

Фермер хўжалиги иш юритувчиси 5 кишининг имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириб олган

'Фермер хўжалиги иш юритувчиси 5 кишининг имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириб олган'ning rasmi

Аслида, маблағ 5 нафар фуқарога чорва молларини етказиб бериш учун ажратилган эди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда “U.T.” фермер хўжалиги собиқ иш юритувчиси А.Ж. 5 нафар фуқаро номига ажратилган 156 млн сўм имтиёзли кредит эвазига уларга чорва моллари етказиб берилганлиги тўғрисида сохта ҳисоботлар тузиб, кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

    Бошқа янгиликлар