АсосийJamiyat

Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди

'Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 18-август куни соат 09:40 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Қори-Ниёзий кўчасида жойлашган  8-қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.



Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:56 да қуршаб олинган ва соат 09:58 да  ўчирилган. 

Ёнғин натижасида хонадоннинг айвон (балкон) қисмини тахминан 18-20 кв.м майдонда ички, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадаонларга ўтиб кетишнинг олди олинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар