Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи фуқаро О.С. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ўзига тегишли бўлган “Ҳумо” банк картасида бўлган жами 48.640.550 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганлигини билдирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида О.С. исмли фуқаронинг банк картасидан пулларини ўғирлаган шахслар “Агробанк” Олтинсой тумани бўлими ходимлари, Шўрчи туманида яшовчи, Қ.Ш. ва А.С. эканлиги аниқланди.
Ушбу фуқароларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.