АсосийJinoyat

Андижонда тадбиркорнинг 484,1 млн сўмини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

'Андижонда тадбиркорнинг 484,1 млн сўмини ўзлаштириш ҳолати аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “A.J.” МЧЖ собиқ бош ҳисобчиси Х.А. корхонанинг ҳисоб рақамидан ўзининг ва таниши З.Ф.нинг номидаги пластик карталарга жами 484,1 млн сўмни иш ҳақи ва хизмат сафари ҳаражатлари учун ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар