АсосийSiyosat

⚡️ “Мазкур террорчилик хуружини қатъий қоралаймиз”. Ўзбекистон Кобулдаги масжидда намоз пайтида содир бўлган портлаш юзасидан муносабат билдирди

'⚡️ “Мазкур террорчилик хуружини қатъий қоралаймиз”. Ўзбекистон Кобулдаги масжидда намоз пайтида содир бўлган портлаш юзасидан муносабат билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 17 август куни Кобул масжидларидан бирида кечки намоз пайтида содир этилган портлаш юзасидан баёнот берди. 

“Портлаш натижасида кўплаб инсонларнинг ўлими ва жароҳатлангани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Мазкур террорчилик хуружини қатъий қоралаймиз ҳамда ушбу ваҳшиёна хатти-ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш бўйича барча чоралар кўрилишига умид қиламиз.

Ҳалок бўлганларининг оилалари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишиби тилаймиз”, - дейилади расмий баёнотда. 

    Бошқа янгиликлар