Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрлметеорология хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.
Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 августда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин.
Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 32-35° атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса янада салқинлашади. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 12-15° гача пасаяди, кундуз кунлари эса 27-30° атрофида бўлади. Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлимий меъёрдан 3-5° га пастдир.






