АсосийSport

"Учартўп": Ўзбекистонда янги миллий спорт тури яратилди

'"Учартўп": Ўзбекистонда янги миллий спорт тури яратилди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшовчи Жамолиддин Бўтақулов тамонидан «Учартўп» деб номланган мутлоқо янги миллий спорт тури 2021 йилда яратилган эди. Узоқ муддатли синов жараёнлари тугаб Адлия Вазирлиги қошидаги Интелектуал мулк агентлиги тамонидан патент олиниб, шу йили спорт вазирлиги тамонидан оммавий ривожлантириш учун рухсат берилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га мазкур спорт тури муаллифи Жамолиддин Бўтақулов хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Халқ Таълими Вазирлиги билан музокарага киришган ихтирочи мактабларда тўгараклар очиш масаласини ва Ўзбекистон «Учартўп» Федерациясининг якуний ҳужжатларини қилишга киришган.

Аммо Миллий Спортга ҳомий жалб қилиш масалаларида қийинчиликлар бўлиб турибди.

Қайд этилишча, "Учартўп" 7 иштирокчидан ташкил топган жамоалар орасида баллон шаклидаги тўп билан ўзоро бахс олиб борадиган ўйин бўлиб, 60х30 метр майдонда икки томонга ўрнатилган диаметри 2 метр бўлган ҳалқага жойлаб, ҳужум учун ажратилган ҳудуддан баҳо жамғаришдан иборат бўлади.

10 дақиқалик 4 бўлимдан иборат ўйинда тўпланган баҳолар бир бўлимга таалуқли бўлиб, ғалаба қозонган жамоага 1 очко келтиради. Умумий 4 очко учун ўйналади. "Учартўп" спорт либоси анъанавий тилимиздаги "Ҳафтон" деб, спорт пойабзали эса "Кауши" деб номланган.

    Бошқа янгиликлар