АсосийDunyo

Европа Украинага 20 миллион евро ажратди

'Европа Украинага 20 миллион евро ажратди'ning rasmi

Евроиттифоқ Украина инфратузилмасининг қиш мавсумига тайёрланиши учун 20 миллион евро ажратди. Бу ҳақда Замон сайти ЕИнинг Украинадаги ваколатхонаси берган маълумотга таяниб хабар бермоқда.

Ушбу маблағлар харобаларни тозалаш ҳамда инфратузилма объектларини таъмирлаш учун сарфланади. У БМТнинг Тараққиёт дастурига ўтказиб берилади.

"Ўта муҳим инфратузилманинг тезкор таъмирланиши, айниқса, яқинлашиб келаётган қиш мавсуми олдидан энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бизнинг лойиҳадан кўзланган мақсад Украинани электр, сув ва иссиқлик билан таъминлайдиган объектлар фаолиятини қайта тиклаш", — деган Тараққиёт дастурининг Украинадаги вакили Манал Фоуани.

Бундан ташқари, Туркия ҳам инфратузилма объектларини қайта тиклашга ёрдам беришни ваъда қилган.

    Бошқа янгиликлар