Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, “Баркамол” МФЙ яшовчи фуқаро М.Р. ўз хонадонида 198 дона “Регапен” ва 6 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 1,8 кг “Мефедрон” номли кристал-кукунсимон моддасини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






