АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига дори-дармонлар қиммат нархларда етказиб берилганлиги аниқланди

'Қашқадарёдаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига дори-дармонлар қиммат нархларда етказиб берилганлиги аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда дори-дармон ва тиббиёт буюмларини қиммат нархларда етказиб бериш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 “A.” МЧЖ раҳбари Б.Ф. ва бошқалар 2020-2021 йиллар ва жорий йилнинг апрель ойига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига дори-дармон ва тиббиёт буюмларини белгиланган 15 фоиз устамадан ортиқча нарх қўйиб етказиб берганликлари оқибатида,  жами 2,3 млрд сўмни ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар