АсосийJamiyat

“Давлат солиқ хизмати органлари Сизларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр”. ДСҚ раиси тадбиркорларга табрик йўллади

'“Давлат солиқ хизмати органлари Сизларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр”. ДСҚ раиси тадбиркорларга табрик йўллади'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев 20 август - Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистондаги барча тадбиркорларга табрик йўллади. 

“Ҳурматли тадбиркорлар, Сизларни бугунги байрамингиз билан давлат солиқ хизмати органлари жамоаси ва ўз номимдан муборакбод этаман.

Ватанимиз иқтисодий ривожи, аҳоли бандлигини таъминлашда Сизларнинг машаққатли меҳнатларингиз таҳсинга сазовор.

Президентимиз  ташаббуси билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар натижасида соҳага татбиқ этилаётган рақамли технологиялар Сиз, тадбиркорлар учун кўплаб қулайликлар яратмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар, давлат солиқ хизмати органлари солиқ маъмурчилигига татбиқ этилаётган янгиликларни ўзлаштиришдаги тиришқоқлигингизни, ҳалол меҳнатингизни, янги тажрибаларни ўзлаштиришга хайрихоҳлигингизни қадрлаган ҳолда Сизларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр.

Байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, фаолиятингизга муваффақият, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва соғлик-омонлик тилайман!” - дейилади ДСҚ раиси табригида. 


 

 

    Бошқа янгиликлар