Россиялик ҳарбийлар Украинада камида 716 болани яралади, 362 нафарини ўлдирди, дея хабар бермоқда UNN.
2022 йил 19 август ҳолатига кўра, Россия Федерациясининг қуролли тажовузи натижасида Украинада 1078 нафардан ортиқ бола жабрланган.
Қайд этилишича, бу рақамлар ҳали ҳаммаси эмас. Чунки ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган жойларда, шунингдек, вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Маълум бўлишича, Донетск вилоятида - 376 нафар, Харковда - 202 нафар, Киевда - 116 нафар, Черниговда - 68 нафар, Луганскда - 61нафар, Николаевда - 60 нафар, Херсонда - 55 нафар, Запорожеда - 40 нафар болалар жабрланган.
17 август куни Харковдаги турар-жой биносига отилган снарядлар натижасида 13 ёшли бола ҳалок бўлди. Яна 2 нафар 12 ва 13 ёшли болалар яраланди.
Россия қўшинлари томонидан бомбардимон ва ўққа тутилиши натижасида Украинадаги 2328 та таълим муассасаси зарар кўрган, шундан 289 таси бутунлай вайрон бўлган.
20.08.2022 11:44
Украинадаги уруш оқибатида нечта болакай ҳалок бўлгани маълум бўлди






