АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига таъзия мактуби йўллади

'Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига таъзия мактуби йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Мардин ва Газиантеп провинцияларида юз берган йўл ҳаракати ҳодисалари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия мактуби йўллади.

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тезда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 август куни Туркиянинг Мардин вилоятида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 19 киши ҳалок бўлган ва 26 киши жароҳатланган. Уларнинг 6 нафари оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар