АсосийЖиноят

Сурхондарёда уйида вояга етмаган қизларга диний таълим бераётган эркак қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Жўрақўрғон туманида 18 август куни ўтказилган текширувда Д.А. ижарадаги...

'Сурхондарёда уйида вояга етмаган қизларга диний таълим бераётган эркак қўлга олинди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Жўрақўрғон туманида 18 август куни ўтказилган текширувда Д.А. ижарадаги уйида ҳужра асосида вояга етмаган қизларга диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, Д.А. таълим беришда фойдаланиб келинган диний мазмундаги китоблар ходимлар томонидан холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан МжТКнинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

    Бошқа янгиликлар