Жорий йил 17-20 август кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ММА (аралаш жанг санъатлари) бўйича 12-13, 14-15 ва 16-17 ёшли спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Мазкур жаҳон чемпионатида 42та давлатдан 479 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Кеча, 21 август куни Тошкент халқаро аэропортида ҳамюртларимизни Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси, ота-оналар ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.
Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамюртларимиз билан танишинг:
16-17 ёшли спортчилар:
Олтин:
Ҳасанов Анваржон,
Зиёдинов Амирхон,
Абдуллаев Нуруллохон.
Бронза:
Сотволдиев Нозимжон.
14-15 ёшли спортчилар:
Олтин:
Ходжимияров Муҳаммадали,
Абдусатторов Абдуллазиз,
Кумуш:
Носиржонов Ҳожиакбар.
Бронза:
Ботиров Иброҳимжон,
Мирсаидов Миржалол.
12-13 ёшли спортчилар
Кумуш:
Равшанов Беҳрузбек.
Бронза:
Тошпўлатов Мехрожбек,
Баҳромов Беҳрузбек,
Собиржонов Баҳодир.