2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, жами қабул қилинган аризалар сони 5219 тани ташкил қилди.
Шундан:
хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 та;
давлат стипендиантлари — 296 та;
кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 та;
кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 та;
кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 та.
Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.






