АсосийJamiyat

Зоминда айиқ икки инсоннинг умрига зомин бўлдими? Ойдинлик киритилди

'Зоминда айиқ икки инсоннинг умрига зомин бўлдими? Ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганлиги ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилганлиги  ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат Давлат экология қўмитаси томонидан тезкор ўрганилди ва ушбу хабар ёлғон, яъни “Fаke” экани маълум бўлди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россия Федерациясининг Байкалорти ўлкасида содир бўлганлиги аниқланди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.

Давлат экология қўмитаси юртдошларимиздан бу каби           нотўғри маълумотларга ишонмасликни ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ  ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

    Бошқа янгиликлар