Россиянинг Кузбасс вилоятида яшовчи олти нафар ўзбекистонлик икки марта миграция қонунчилигини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилади, деб хабар берди "Московский Комсомолец" деб ёзади Замон сайти.
Унга кўра, олти нафар Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг 7 июнидан бошлаб Мариинск шаҳрида миграция рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний яшаб келгани айтилмоқда. Мигрантлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг ҳар бирига 2000 рубль (366 541 сўм) миқдорида жаримага белгиланган.
«Улар жаримани тўлаган, бироқ миграция рўйхатидан ўтиш қоидаларини бузиш шаклида Россияда бўлиш режимини бир неча бор бузган, яъни Кузбасс ҳудудида ноқонуний қолишни давом эттирган», дейилади Мариинский шаҳар суди баёнотида.
Суд ҳар бир мигрантга 5000 рубль (916 354 сўм) миқдорида жарима ва Россиядан маъмурий тарзда чиқариб юборишни белгилаган.