АсосийJamiyat

Эндиликда айрим асар нусхалари Ягона базада сақланади

'Эндиликда айрим асар нусхалари Ягона базада сақланади'ning rasmi

2023 йил 1 апрелдан бошлаб муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари мажбурий тартибда Ягона базада сақланади.

Унга кўра, муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасини юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини базага киритиш Интеллектуал мулк маркази томонидан мувофиқлаштирилиши белгилаб қўйилди.

Объектнинг электрон назорат нусхалари депозитарийлар томонидан жойлаштирилади.

Ягона маълумотлар базасида қуйидагилар сақланиши маълум бўлди:

–     адабий, драма ва сценарий асарлар;

–     матнли ёки матнсиз мусиқий асарлар;

–     хореография асарлари ва пантомималар;

–     аудиовизуал ва фотография асарлар;

–  рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн иши ва бошқа тасвирий санъат асарлари;

–     барча турдаги электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар.

Муаллифлик ҳуқуқи объектининг электрон назорат нусхалари Ягона базада муддатсиз сақланади.
 

    Бошқа янгиликлар