АсосийJamiyat

Руминия элчиси Ҳазрати Султон чўққисида туриб ўзбек ҳалқини Мустақиллик куни билан ўзбек тилида табриклади(видео)

'Руминия элчиси Ҳазрати Султон чўққисида туриб ўзбек ҳалқини Мустақиллик куни билан ўзбек тилида табриклади(видео)'ning rasmi

2022 йил 20 август куни Руминиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Даниэл Кристиан Чобану Қашқадарё вилоятидаги Ҳазрати Султон чўққисига  кўтарилди.  Бу ҳақда элчихона Darakchi.uz`га хабар берди.

Маълум қилинишича, элчининг 4083 метр баландликка эга чўққига кўтарилиши Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан амалга оширилган. Руминия элчиси Ҳазрати Султон чўққисида туриб ўзбек ҳалқини Мустақиллик куни билан ўзбек тилида табриклади. 

"Руминия Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш истагида. Ўзбекистон билан сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш Руминиянинг Марказий Осиёдаги устувор манфаатларидан биридир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Руминия ва Ўзбекистон ўртасидаги мулоқот ва алоқаларни барча соҳаларда кенгайтириш учун яхши истиқболлар очмоқда. Руминия ҳам Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашда давом этади", – дейилади маълумотда.

Жаноб Даниэл Кристиан Чобану Ҳазрати Султон чўққисига муваффақиятли чиққан биринчи Фавқулодда ва мухтор элчидир. У 2021 йилда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан 3309 метр баландликдаги Катта Чимён чўққисини забт этган. 2011 йилдан 2016 йилгача Чобану Руминиянинг Озарбайжон Республикасидаги элчиси бўлган. 

 

    Бошқа янгиликлар