АсосийJamiyat

Тошкентда поезд маст аёлни уриб юборди(видео)

'Тошкентда поезд маст аёлни уриб юборди(видео)'ning rasmi

Пойтахтнинг Яшнобод тумани ҳудудидан ўтувчи темир йўлда ҳаракатланиб кетаётган электропоезд 35 ёшдаги аёлни уриб юборди. Бу ҳақда "Миллий" телеканалда маълум қилинди. 

Ҳалокат жорий йилнинг 16 август куни соат тахминан 23:30ларда содир бўлган.

Суриштирув давомида аёл маст ҳолатда темир йўлда ўтиргани аниқланган. Қайд этилишича, машинист бир неча бор сигнал берган, аммо аёл ўта маст ҳолда бўлгани учун ўрнидан тура олмаган. Поезд фавқулодда тўхтатилганига қарамай, аёлга тегиб кетади. 

Жароҳатланган аёл тез ёрдам машинасида шу ҳудудга энг яқин жойлашган шифохонага олиб борилган ва тиббиёт ходимларининг ёрдами билан даволаниб, уйига жўнатилган. 

Аёлнинг қўшнисининг сўзларига кўра, у спиртли ичимликка ружу қўйган бўлиб, аввал ҳам  автоҳалокатга учраб, тирик қолган. 

 

    Бошқа янгиликлар