АсосийJamiyat

Бугун ҳаво ҳарорати 29-34 даража бўлади - "Ўзгидромет"

'Бугун ҳаво ҳарорати 29-34 даража бўлади - "Ўзгидромет"'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 29-34° бўлади. 

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31-33° бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечга тамон Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, мамақалдироқ вақтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар