Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро О.Ж. фуқаро С.га ўзини электр таъминоти корхонаси назоратчиси деб таништириб, унинг хонадонидаги электр тармоғидан 5,4 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 3 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz






