АсосийJamiyat

Андижон, Наманган, Термиз давлат музейларига катта миқдорда зарар етказилгани аниқланди

'Андижон, Наманган, Термиз давлат музейларига катта миқдорда зарар етказилгани аниқланди'ning rasmi

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошчилигида Ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг июнь - июль ойлари Андижон, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейларида ҳамда Термиз давлат музей қўриқхонасида сақланаётган ноёб ашёлар хатловдан ўтказилди ҳамда уларнинг сақланиши ва ҳавфсизлик ҳолати ўрганилди.

Маданий мерос агентлиги бу ҳақда Darakchi.uz'га хабар берди.

Қайд этилишича, Ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида жами 4 дона, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида жами 9 дона ашёлар музейнинг Кирим ва Инвентарь китоблари ҳамда илмий паспортларининг тавсифномаларига, ўлчами, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

Шунингдек, Термиз давлат музей қўриқхонасида ҳам ўрганишлар олиб борилган ва жами 24 дона ашёлар музейнинг Кирим ва Инвентарь китоблари ҳамда илмий паспортларининг тавсифномаларига, ўлчами, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги, 58 номдаги ашёлар  музей фондида йўқлиги маълум бўлган.

Хулосаларга кўра, Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида аниқланган зарар қиймати 31.000.000 сўмни, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида 23.700.000 сўмни, Термиз давлат музей қўриқхонасида 3.466.800.000 сўмни ташкил қилгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар