АсосийJamiyat

Тўлов-контракт миқдори оширилдими?

'Тўлов-контракт миқдори оширилдими?'ning rasmi

Айни кунладра ижтимоий тармоқларда контракт миқдорларининг оширилганлиги тўғрисидаги тарқалаётган хабарлар омманинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Вазирлик айни масала бўйича ўз муносабатини эълон қилди.

"Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт миқдорларининг оширилганлиги тўғрисидаги хабарлар нотўғри эканлигини маълум қилади.

Шу билан бир қаторда базавий тўлов-контракт миқдорлари 2022/2023-ўқув йили учун тасдиқланиши кутилаётганлигини инобатга олиб, ушбу масала расмий эълон қилинмагунга қадар барча давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан, молиявий мустақиллик берилган таълим ташкилотлари ҳам расмий баёнот беришини асоссиз деб ҳисоблайди",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар