Ижтимоий тармоқларда автомобиль эшиги ушлагичига қулф илинганлиги билан боғлиқ суратлар тарқалмоқда.
Айни дамда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББнинг берган маълумотида ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаганлиги айтилади.
"Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни, ёки 97-778-99-65 телеграмм рақами орқали хабар беришингизни ёҳуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз",-дейилади хабарда.






