Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида эркак хотинини боғча болалари кўз ўнгида калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий боғчага бриб, жанжал кўтарган ва болалар кўз ўнгида аёлини бўғиб, калтаклаган.
Тасвирда болалар воқеадан қўрқиб кетиб йиғлаганини кўриш мумкин.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади" дейилади хабарда.






