АсосийЖАМИЯТ

Фақат қорақалпоғистонлик ёшлар учун барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этилади

Номзоднинг Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича так...

'Фақат қорақалпоғистонлик ёшлар учун барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этилади'ning rasmi

Номзоднинг Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларидан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга  7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;

- бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;

- Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та “Ишга марҳамат” моно-марказларини ташкил этиш;

- фақат Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатимиздаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этиш;

- Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга топшириқ берди.

    Бошқа янгиликлар