Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётган автобус Қозоғистонда йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда "Sputnik" хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўл траспорт ҳодисаси бугун, 27 август куни Туркистон вилоятида содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўл чеккасига чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида 12 киши турли тан жароҳатлари олган ва улар энг яқин шифохонага ётқизилган.