Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қора рангли “Лаcетти” ҳайдовчиси Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасидаги кўприк устида машинасини қарама-қарши йўналиш бўйлаб катта тезликда ҳайдаб кетаётгани акс этган видеолар тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳайдовчига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар берди.
Ҳайдовчининг айтишича, йўл қоидасини бузганлиги учун инспектор тўхтатган пайтда, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги учун ундан қочаман деб, қарама қарши томонга чиқиб қолганини билмай қолган.
Қоидабузар маъмурий қамоқ жазосини ўташ билан бирга, 600 минг сўм миқдорида жарима ҳам тўлайдиган бўлди.






