АсосийJamiyat

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевни судга беришди

'Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевни судга беришди'ning rasmi

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланмоқда. Бу ҳақда "Darakchi.uz"га  Адлия вазирлиги маълум қилди. 

Фарғона вилоят адлия бошқармасининг маълумот беришича, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Беҳзод Фазлиддин ариза билан мурожаат қилади. Гап шундаки, хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев хеч қандай рухсат олмасдан шоирга тегишли “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” тўпламидаги “Балосиз – гўёки ғамимни ейсиз” деб бошланувчи “Айёр дўстларим” шеъридан фойдаланиб қўшиқ ижро қилган. Ва бу ижод намунаси ижтимоий тармоқларда тарқалган, тўйларда фаол ижро қилинган. Шоир Б.Фазлиддин Фарғона вилоят адлия бошқармасидан бузилган муаллифлик ҳуқуқларини тиклаб беришни, хонандага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаат тегишли тартибда ўрганилди. Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг қарорига асосан, хонанда муаллифлик ҳуқуқбузарлиги содир этилганлик факти тасдиқланди. Унга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди. Шундан сўнг шоир Б.Фазлиддин фойдасига Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ҳал қилув қарори эълон қилинди. Унга кўра, базавий хисоблаш миқдорининг 80 баробари, яъни 24 млн сўм товон пули, 2 млн сўм маънавий зарар, жами 26 млн сўм ундириб берилди ва хонанда Ж.Аҳмадалиев томонидан ижро этилган “Айёр дўстларим” номли қўшиқни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш мажбурияти юклатилди.

 

    Бошқа янгиликлар