АсосийЖамият

Тошкентда қиймати қарийб 55 миллион бўлган буқаламунларни ноқонуний олиб ўтаётганлар аниқланди

31 август куни Мисрдан Тошкентга учиб келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортида яшил йў...

'Тошкентда қиймати қарийб 55 миллион бўлган буқаламунларни ноқонуний олиб ўтаётганлар аниқланди'ning rasmi

31 август куни Мисрдан Тошкентга учиб келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортида яшил йўлакдан ҳаракатланар экан, улар орасидаги фуқаро Я.Ж. безовталаниши туфайли ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининиг Darakchi.uz'га берган хабарига кўра, ушбу шахснинг юклари орасидаги пластик идишда 10 дона буқаламун борлиги аён бўлган.

Маълум бўлишича, ушбу буқаламунларнинг умумий қиймати 54,7 миллионни ташкил қилади.

"Ҳозирда буқаламунлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли, мутахассислар томонидан улардан 6 тасининг аҳволи оғирлиги маълум қилинди",-дейилади хабарда.

Амалдаги тартибларга кўра, Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал 54 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилгани ҳақида ҳам хабар бергандик.

    Бошқа янгиликлар