Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ургут туманида машиналар хавфли манёврлар билан ҳаракатлангани тасвирланган видеога муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Ургутда машиналарни гуруҳ-гуруҳ бўлиб, манёвр билан бошқараётган ҳайдовчиларнинг видеоси тарқалди. Видеодан кўриш мумкинки, бир нечта машина бир нечта "Лаcэтти" автомобили бошқа ҳайдовчиларга халақит берган ҳолда, аварияли ҳолатни юзага келтириб ҳаракатланган. Уларнинг баъзилари дрифт ҳам уюштирган бўлса, айримлари, катта тезликда қайрилиб олиш манёврларини бажарган.
ИИБ масъулига кўра, ҳозирда ушбу шахсларни топиш чоралари кўрилмоқда. Таъкидланишича, тасвирлардаги барча ҳайдовчиларга қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиб, натижаси жамоатчиликка маълум қилинади.






