АсосийJamiyat

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Азиз Абдуҳакимовга Мустақиллик муносабати билан табрик йўллади

'Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Азиз Абдуҳакимовга Мустақиллик муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

Бутунжаҳон Туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.  

Табрикда Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг муҳим ва ишончли ҳамкори, шунингдек, туризм соҳасида тан олинган етакчи давлатлардан ҳисобланиши ваЎзбекистон ҳукуматига туризмни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирилган.

"Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг муҳим ва ишончли ҳамкори, шунингдек, туризм соҳасида тан олинган етакчи давлатлардан ҳисобланади. Ўзбекистон ҳукуматига туризмни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман. Ташкилот Сизнинг туризм соҳасидаги ташаббусларингизни доим қўллаб-қувватлашга тайёр",-дейди у.

У сўзида давом этаркан, ўзбек халқига тинчлик тилади.

"Ўзбек халқига фаровонлик, Сизга эса мустаҳкам соғлик, Ватан равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман", дейилади табрикда.

    Бошқа янгиликлар