1

"Исъҳоқхон Ибрат" фильмидаги бош ролга нега хорижлик актёр танланди?

МАДАНИЯТ 03.09.2022, 00:38
"Исъҳоқхон Ибрат" фильмидаги бош ролга нега хорижлик актёр танланди?

Режиссёр Жаҳонгир Қосимов нима учун "Исъҳоқхон Ибрат" бадиий фильмидаги бош ролга ўзбек актёри эмас хорижда ижод қиладиган Фарҳод Маҳмудовни танлади?

Албатта бу савол барчани қизиқтириши табиий.

Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист бу саволга қуйидагича жавоб берди. Фарҳод Маҳмудовнинг фикрича, режиссёр уни таклиф этган бош ролга айни мос келади.

"Мен буни сабабини яхши биламан",-дейди ижодкор.

Унинг фикрича, яшаш тартиби, ҳаётий тажрибалари ва ҳатто сабоқлари ўзи ижро этган роль билан жуда мутаносиб.

"Биласизми, балки бу мен ўша даврда Совет Иттифоқи таркибида бўлган Ўзбекистонда, кегин умуман бошқа мамлакатнинг бир бурчагида яшаганим учундир.  Ўша бир неча ҳудудлар орасида ҳаёт кечирган бир одам сифатида у (Исъҳоқхон) хулқи ва қарашлари билан мутлақо бошқа инсон. Мен билмайман, балки менда шу қарашлар бордир. Шуниси аниқки, режиссёр Жаҳонгир Қосимов ерликларга хос бўлмаган қарашлар ва ҳислатлар эгасини мазкур филмда мен орқали очиб бермоқчи бўлган",-дейди у.


Эслатиб ўтамиз,  маълум муддат аввал Фарҳод Маҳмудов “Барон 2” бадиий фильмининг муваффақияти ҳақида гапирганди.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1