Самарқандда кекса аёл номусига теккан эркак ушланди

ЖИНОЯТ 04.09.2022, 16:42
Самарқандда кекса аёл номусига теккан эркак ушланди

Маълум қилинишича, бу ишда гумонланиб, тергов органларидан яшириниб юрган, туманнинг Ҳавзак маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган К.Д. қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинди.

"Вилоят ва тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган кенг қамровли қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахс дастлаб, Жиззах вилояти Зарбдор туманида, кейинчалик Арнасой туманида яшириниб юргани тўғрисида маълумот олинган",-дейилади хабарда.

Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлни номусига текканликда гумонланган шахсни топиш юзасидан тезкор қидирув ҳаракатлари олиб бориган ва у Арнасой туманида жойлашган кўл ортиларидаги чекка бир ҳудудида яшириниб юрган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

У айни пайтда Пастдарғом тумани ИИБга олиб келинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу шахсга нисбатан 2022 йилнинг 12 март куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. Сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.

 Маълумотларга кўра, аёл 21 март куни касалхонадан чиқмай вафот этган.

Қайд этилишича, марҳума тумандаги кўп қаватли уйларда қизи ва набиралари билан истиқомат қилиб келган. У уч марта инсультни бошидан ўтказган. Бироқ ўзи мустақил ҳаракат қилган, қўни-қўшнилар билан мулоқотга кириша олган.

Жиноятчи билан ўша куни юз берган ҳолатни марҳуманинг қизи шундай эслайди:

“2022 йилнинг 9 март куни 19:00 лар атрофида уйга келдим. Эшик қулф экан. Тақиллатдим, ичкаридан нотаниш эркак чиқди. “Мени ҳам, ўзингни ҳам шарманда қилма” деб қочиб кетди. Ортидан югуриб пастга тушдим, қўшни болаларга уйга ўғри тушди, деб бақирдим. Бироздан сўнг уйда онамнинг борлиги ёдимга тушиб, ичкарига ошиқдим. Қарасам, онам бир аҳволда ётибди. Юз ва бош қисмлари жароҳатланган, чап томонларида зарб оқибатида турли хил кўкаришлар бор эди.

Шундан сўнг ҳудуд профилактика инспекторига хабар бердим. Тез ёрдамга телефон қилдим. Тез ёрдам онамни шифохонага олиб кетди. Уйга келсам, эркакка тегишли куртка турган экан. Чўнтагидан телефон чиқди. Уйдан қочиб чиққан одамга тегишли бўлса керак деб, ИИБ ходимларига топширдим. Телефон ёрдамида эркакни топишибди. Эртаси куни менга ўша одамни кўрсатишди, танидим.

Онам билан бошқа суҳбатлаша олмадик, тилдан қолди. Шифохонада комага тушгунича имо-ишора билан ўша одам ўзини ургани, номусига тегмоқчи бўлганини тушунтирди. Уч кундан сўнг экспертиза қилинди. 21 март куни онам шифохонада жон берди”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1