АсосийJamiyat

Қашқадарёда захирага қайтарилган 30 минг гектардан зиёд ер майдони давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилди

'Қашқадарёда захирага қайтарилган 30 минг гектардан зиёд ер майдони давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилди'ning rasmi

Қашқадарёда йил бошидан буён захирага қайтарилган 30 минг гектардан зиёд ер майдонлари давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати "darakchi.uz"га хабар қилди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида бугунги кунга қадар вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан 30 041 гектар ер майдонлари захирага қайтарилиб, 28 412 гектари очиқ электрон танловларга чиқарилган. Захирага қайтарилган ер майдонлари Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб,ер майдонларига кадастр ҳужжатлари тайёрланган.  

Қайд этилишича, очиқ электрон танловга чиқарилган ерларнинг 8 158 гектари 18 300 нафар жисмоний шахсларга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун, 6 205 гектари 227 нафар юридик шахсларга қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилган.

Маълумот учун, ноқишлоқ ер майдонлари фақат ауцион орқали сотилиши белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора тадбирлари ҳақидаги 71-сонли қарори қабул қилиниши натижасида ер майдонлари фақат очиқ ауцион орқали хусусий мулк сифатида сотиладиган ёки ижарага бериладиган бўлди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик мақсадлари учун "Ерелектрон" автоматлаштирилган ахборот тизимига бугунги кунгача 238 гектардан иборат 6 501 та ер участкалари жойлаштирилган бўлиб, шундан тадбиркорлик мақсадлари учун 3 081 та (65 га) ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ауцион савдоларига чиқарилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар