Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига қўпол равишда мактаб дарсликлари тарқатилганлиги акс этган видео тарқалмоқда.
Ҳолатга ХТВ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, лавҳадаги ҳолатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилган. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.