АсосийJamiyat

Қашқадарёда эри билан урушиб қолган аёл ўзи ва уч нафар фарзандини каналга ташламоқчи бўлди

'Қашқадарёда эри билан урушиб қолган аёл ўзи ва уч нафар фарзандини каналга ташламоқчи бўлди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Касби туманида ўзи ва фарзандларининг жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда ҳудуд профилактика инспекторига таяниб, "Nasafnews" хабар берди.

Инспекторнинг сўзларига кўра, туманнинг "Фазли" қишлоғида яшовчи аёл Х.С. ўз яшаш уйидан 3 нафар вояга етмаган фарзандларини олиб чиқиб кетган. Уйдан чиқишидан аввал аёл турмуш ўртоғи У.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ҳолатдан хабар топган ҳудуд профилактика инспектори шундан кейин қидирув ишларини амалга оширган.

Маълум бўлишича, аёл Қарши тумани ва Қарши шаҳри чегарасидан оқиб ўтувчи Қарши магистраль каналига борган ва ўзини сувга ташлаган. Инспектор ва аёлнинг акаси уни зудликда сувдан олиб чиқиб, ёрдам кўрсатган. Ҳозирда аёл ва болаларнинг аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар