Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида гаровга қўйилган биноларни бузиб ташланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Янгиобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда "К.З." МЧЖ масъул шахслари, ҳудудий тижорат банки филиалидан қурилиш моллари ишлаб чиқариш ускунаси ва банк балансида бўлган МТМ биносини сотиб олиш учун жами 4 миллиард сўм кредит ажратилишига эришгани аниқланган.
Улар гаров таъминоти учун қўйилган МЧЖга тегишли 3,1 миллиард сўмлик биноларни бузиб ташлаб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






