АсосийDunyo

Қозоғистон Биринчи Президент кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқаришни режалаштирмоқда

'Қозоғистон Биринчи Президент кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқаришни режалаштирмоқда'ning rasmi

Қозоғистон Биринчи Президент кунини давлат байрамлари тоифасидан чиқариб ташлашни режалаштирмоқда. “Кинематография ва маданият масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига парламент депутатлари шундай таклиф билан чиқишган. 

Хабарда айтилишича, 1-декабрь – Биринчи Президент кунини нишонлашни Давлат рамзлари куни, Шукроналик куни ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим саналарга ўхшатиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, депутатлар Президент топшириғига асосан Миллий Қурултой йиғилишида “Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисида”ги қонунга 25 октябрни миллий байрам (Республика куни) сифатида белгиловчи ўзгартиришлар киритишган. 16 декабрь давлат байрами (Мустақиллик куни) сифатида белгиланган.

Қозоғистонда Биринчи Президент куни 2012 йилдан буён ҳар йили 1 декабрь куни нишонланади. 5 июнь куни Қозоғистон халқи референдумда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилиш учун овоз берди.

    Бошқа янгиликлар