Турк Ҳаво Йўллари 2023 йилда Истанбулда финал ўтказадиган UEFA Чемпионлар Лигасига ҳомийлик қиладиган биринчи авиакомпания бўлди.
Ҳар йили дунёнинг 129 давлатидан миллионлаб инсонларни осмонда бирлаштирган Турк Ҳаво Йўллари дунёдаги энг кўп кузатилган спорт мусобақаларидан бири бўлган UEFA Чемпионлар Лигасининг расмий ҳомийси бўлди. Турк спорти тарихидаги энг муҳим ҳомийлик шартномаларидан бири саналган ушбу нуфузли ҳамкорлик, бу мавсумдаги UEFA Чемпионлар Лигаси финали 2023 йилнинг 10 июнь куни Истанбулдаги Отатурк Олимпия стадионида бўлиб ўтиши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Турк Ҳаво Йўллари расмий ҳомийси сифатида иштирок этадиган UEFA Чемпионлар Лигаси ташкилоти 70 дан ортиқ телерадиокомпаниялар орқали 200 мамлакатда 678 миллион томошабинга етди. Мухлислар Чемпионлар лигаси ҳаяжонида ижтимоий тармоқларда ҳам 28 миллион обуна билан иштирок этишади. Турк Ҳаво Йўллари, ўйиндан олдин, ўйин давомида ва кейин майдонни ўраб турган LED экранлар билан бир қаторда кенг доирадаги экспозиция, логотип ва ном ҳуқуқларига эга бўлади. Келишув доирасида Туркиянинг миллий байроқ ташувчиси расмий ҳомий сифатида UEFA Суперкубоги, UEFA футзал чемпионлар лигаси финаллари ва UEFA Ёшлар лигаси финаллари билан ҳам ҳамкорлик қилади.
Турк Ҳаво Йўллари UEFA Чемпионлар Лигаси ҳомийлик шартномасини эълон қилиш маросими Истанбулдаги Ҳалич Конгресс марказида Турк Ҳаво Йўллари бошқаруви ва Ижроия қўмитаси раиси Проф. Др. Аҳмет Болат ҳамда Турк Ҳаво Йўллари юқори мартабали раҳбарлари ва UEFA президенти Александр Чеферин иштирокида бўлиб ўтди.
Ҳомийлик ҳақида Турк Ҳаво Йўллари Бошқаруви ва Ижроия Қўмитаси Раиси Проф. Др. Аҳмет Болат шундай деди:
"Мамлакатимизнинг байроқ ташувчи авиакомпанияси сифатида биз энг катта спорт мусобақаларидан бири бўлган UEFA Чемпионлар Лигасига ҳомийлик қилганимиздан жуда хурсандмиз.
Республикамизнинг 100 йиллигига қанотларини ёйган мамлакатимиз билан Турк Ҳаво Йўллари брендини янги чўққиларга олиб чиқмоқдамиз. Ушбу ҳомийлик билан биз Турк Ҳаво Йўллари брендини дунёнинг тўрт бурчагига олиб борамиз ва 2023 йил 10 июнда Истанбулда бутун дунёни бирлаштирамиз. Турли маданиятларни бирлаштирган спортнинг бирлаштирувчи кучига ишонамиз ва биз буни давом эттиришни мақсад қилганмиз."
Турк Ҳаво Йўллари UEFA EURO 2016 учун расмий авиакомпания ҳомийси сифатида UEFA билан ҳамкорлик қилган дунёдаги биринчи авиакомпания бўлди. Байроқ ташувчи авиакомпания, шунингдек," Барселона", “Manchester United”, “Borussia Dortmund”, “Olympique de Marseille” ва «River Plate» каби машҳур жамоалар билан ҳам ҳомийлик қилди. Турк Ҳаво Йўллари Кобе Брянт ва Лионел Месси иштирокидаги “Тhe Selfie Shootout” рекламаси барча даврларнинг энг кўп томоша қилинган реклама роликлари қаторига киради.
Миллий байроқ ташувчиси футболдан ташқари турли спорт соҳаларини қўллаб-қувватлайди ва 2010 йилдан бери Европанинг энг муҳим баскетбол турнири Турк Ҳаво Йўллари “Euro League”нинг бош ҳомийси бўлиб келмоқда. Турк Ҳаво Йўллари шунингдек, волейбол, теннис, гольф, регби каби спорт турларини юқори даражада қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Чемпионлар Лигасига ҳомийлик қилган биринчи авиакомпания бўлди.






