АсосийJamiyat

Тошкентда ёшлар ва Туркиянинг иш берувчи компаниялари ўртасида учрашув ташкил этилади

'Тошкентда ёшлар ва Туркиянинг иш берувчи компаниялари ўртасида учрашув ташкил этилади'ning rasmi

"TALENTforBİZ" деб номланган ушбу тадбир биринчи марта 2019 йили “Kickstart Your Career in Turkish Global Companies”  шиори остида ўтказилган. Ундан кўзланган мақсад Туркиянинг танилган маркаларига турли миллатдан ёш иқтидор саҳиблари билан учрашиш имконини яратишдан иборат. Бу каби тадбирлар жорий йилнинг май ойида Голландия, Англия ва Германияда ўтказилди. 

Ёшлар катта қизиқиш билдираган ушбу тадбир ўз фаолиятини 2022 йил 17 сентябрь кунида Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида давом эттиради.

2019 йилда 69 идора ва ташкилот иштирокида 4 мамлакатда (Ўзбекистон, Англия, Жанубий Африка, Германия) ўтказилган "TALENTforBİZ", 2020 йилда COVID-19  пандемияси туфайли 3 мамлакатда (Ўзбекистон, Покистон ва Қозоғистон) 49 идора ва ташкилот иштирокида амалга оширилди. 2021 йилда эса кучайган пандемия сабабли ўтказилмади.

Бу йил Тошкентда учинчи марта ташкил этилаётган тадбирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган, Туркиянинг илғор фирмалари билан ёшларни учраштириш ва минглаб ёшларнинг ҳар икки давлатдаги иш имкониятлари билан таништириш мақсад қилиб қўйилган. Учрашувда ёш талант соҳиблари илғор турк фирмалари билан юзма-юз мулоқот қилиш ва иш/стаж имкониятларини қўлга киритишга муваффақ бўлади.

Тошкентдаги тадбир доирасида "Chalik Enerji", "Ziraat Bank", "Turk Havo Yo’llari" каби Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган турк идора ва ташкилотларининг иш/стаж интервьюларини ҳам ўз ичига олган ўнлаб мулоқотларни амалга оширади. "TUSASH" ва "ASELSAN ТУСАШ" ва "АСЕЛСАН" эса Тошкентда ташкил этилган Олмазор Инкубация Марказида очиладиган офисларида иш билан таъминлайдиган ёш ўзбек муҳандислари билан бўладиган интервьюларини амалга оширади. Шинингдек, иштирокчи фирмалар ташкил этадиган маълумот бериш стендлари, амалий тақдимотлари, инсон ресурслари бўйича мутахассислардан интервьюлар ва фикр-мулоҳазалар билан ёшларимизнинг каръерадаги одимлари ҳам қўллаб-қувватланади.

Икки қардош давлат ўртасидаги алоқалар каръера соҳасида ҳам ривожлантирилиб, ёшларга каръера қилиш имконияти тақдим этилади , иштирокчи фирмаларга эса Ўзбекистондаги фаолиятларида зарур бўлган инсон ресурсига эга бўлишлари осонлаштирилади.

Тадбирларга иштирок этишни истаган ёшлар қайдларини “Қобилият эшиги” (Етенек Капıсı) рақамли платформа орқали амалга оширилишлари билан бирга  "TALENTforBİZ"да олиб борадиган иш/стаж интервьюларини ва турли каръера мурожаатларини ҳам шу тизим орқали тугаллаши мумкин бўлади.

Шу сабабли ёшларимизнинг ўз қобилиятларини идора ва ташкилотларга энг тўғри бир тарзда етказишлари учун “Қобилият Эшиги” платформасидаги профилларини камчиликларсиз тўлдиришлари ва мунтазам янгилаб туришлари тавсия қилинади.

Батафсил маълумотлар "TALENTforBİZ" веб сайти бўлган www.talentforbiz.org манзили ҳамда @talentforbiz ижтимоий тармоғи орқали тақдим этилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар