АсосийJinoyat

Шерободда 119,1 млн сўмлик ун маҳсулотларини талон-торож қилган сотувчи қўлга олинди

'Шерободда 119,1 млн сўмлик ун маҳсулотларини талон-торож қилган сотувчи қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда “G.A.” МЧЖга қарашли савдо шаҳобчаси сотувчиси Г.М. ўзига ишониб топширилган 119,1 млн сўмлик ун маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар