Сергей Безруков ҳам Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюради

МАДАНИЯТ 09.09.2022, 21:21
Сергей Безруков ҳам Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюради

13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли гавҳари” XIV Тошкент халқаро кинофестивалига дунёнинг энг яхши киноижодкорлари ташриф буюришади. 

Маълум қилинишича, таклиф этилган меҳмонлар орасида таниқли россиялик актёр Сергей Безруков ҳам бор. У кинофестивалнинг очилиш маросимида ва барча йирик тадбирларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни “Юлдуз” кинотеатрида Артем Михалковнинг “Жаноб нокаут” филми намойиши бўлиб ўтади.

Филмни кинорежиссёр Артём Михалков ва бош ролни ижро этган актёр Сергей Безруков тақдим этади.

Бундан ташқари, 13 сентябрь куни Сергей Безруковнинг талабаларга актёрлик бўйича маҳорат дарси ҳам бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Турк актёри Бурак Ўзчивит XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг юлдузли меҳмонларидан бирига айланиши кутилаётганини маълум қилгандик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1