1

БМТ дунёда қанча одам саводсиз эканини маълум қилди

ДУНЁ 10.09.2022, 09:31
БМТ дунёда қанча одам саводсиз эканини маълум қилди

ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле дунё бўйлаб қанча одам ўқиш ва ёзишни билмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда "Anadolu" хабар берди.

Расмийнинг сўзларига кўра, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида саводсизликнинг олдини олишда кўплаб ютуқларга эришилган.

"Ерда 1979 йилда одамларнинг атиги 68 фоизи ўқиш ва ёзишни билган. 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 86,7 фоизга ошган. Аниқ ютуқларга қарамай, бутун дунё бўйлаб 771 миллион киши ҳали ҳам асосий саводхонлик кўникмаларига эга эмас. Уларнинг 60 фоизи қизлар ва аёллардир", — деган Одрэ Азуле.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, пандемия оқибатида 24 миллионга яқин ўқувчи ҳеч қачон мактаб ва бошқа таълим муассасаларига қайтмаслиги мумкин. Улардан 11 миллион нафари қизлар ва ёш аёллардир. Расмий таълимга кўпроқ маблағ ажратиш ва халқаро ёрдам кўрсатишга чақирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1