1

Елизавета II' дафн этилиш вақти эълон қилинди

ДУНЁ 10.09.2022, 15:59
Елизавета II' дафн этилиш вақти эълон қилинди

Бугун, 10 сентябрь куни Елизавета II'нинг жасади Эдинбургдаги Холируд саройига етказилади ва Шотландия халқи марҳум қиролича билан видолашиш учун тахт хонасига йиғилади. Бу ҳақда Zamon.uz' сайти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қироличани ташиш пайтида қўрғошин тобутидан фойдаланилади – бу Британия қироллик оиласининг анъанаси. Бу танани узоқ вақт давомида муносиб ҳолатда сақлаш учун амалга оширилади.

Қайд этилишича, якшанба куни Буюк Британиянинг янги қироли деб эълон қилинган Чарлз III Шотландия пойтахтига келади. Янги монарх Эдинбург соборидаги маросимга бошчилик қилиши кутилмоқда.

12 сентябда видолашув маросими тугагандан сўнг, Елизавета II'нинг жасади поездда Лондонга етказилади ва Букингем саройининг тахт хонасига жойлаштирилади. Сўнгра у Вестминстер саройига олиб борилади ва ҳамма монархга сўнгги ҳурматини кўрсатиши мумкин.

"Дафн маросими 18 сентябрь куни бўлиб ўтади. Вестминстер саройи томошабинлар учун эрталаб соат саккиз яримда ёпилади ва бир соатдан кейин қироличанинг тобути Вестминстер аббатлигига етказилади",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1