Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди. Мазкур ҳодиса бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га махълумот тақдим этди.
Маълум қилишча, ўқувчининг ўз жонига қасд қилгани бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат Нишон тумани Прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳам ҳодисанинг сабаблари юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.






