1

Фарғонада қидирувда бўлган эркак Москвада қўлга олинди

ЖИНОЯТ 11.09.2022, 10:20
Фарғонада қидирувда бўлган эркак Москвада қўлга олинди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари 2 нафар қидирувдаги эркакни қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ички ишлар бошқармаси пост-патрул хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (Ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.У.ни қўлга олган.

Шунингдек, Россияда хизмат сафарида бўлган Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлми ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга ўртача оғирликда шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган И.Ғ.ни Москва шаҳрида қўлга олган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1